Презентация на тему ""

Презентация:
Включить эффекты
1 из 24
Ваша оценка презентации
Оцените презентацию по шкале от 1 до 5 баллов
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
0.0
0 оценок

Комментарии

Нет комментариев для данной презентации

Помогите другим пользователям — будьте первым, кто поделится своим мнением об этой презентации.


Добавить свой комментарий

Аннотация к презентации

Посмотреть и скачать презентацию по теме "", включающую в себя 24 слайда. Скачать файл презентации 1.83 Мб. Большой выбор powerpoint презентаций

  • Формат
    pptx (powerpoint)
  • Количество слайдов
    24
  • Слова
    другое
  • Конспект
    Отсутствует

Содержание

  • Презентация:
    Слайд 1

    Рақамли технологиялар, жамиятни рақамлаштириш Режа: 1.Рақамли технологиялар хақида тушунча, жамиятни рақамлаштириш 2.АКТ ва рақамлаштиришга оид меъерий-хуқуқий хужжатлар 3. Хукумат, таълим ва қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш маърузачи: Ахборот тизимлари ва технологиялари кафедраси профессори Н.Х.Норалиев https://t.me/it_savodxon_nn

  • Слайд 2

    2 Кейинги йилларда хар қандай соханинг ривожланиши ахборот технологияларига ёки рақамли технологияларига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ихтиёрий мутахассиснинг фаолиятини компьютерсиз ёки электрон ресурсларисиз тасаввур қилиш қийин бўлмоқда. Чунки муқобил ечимларни топиш, ишончли ахборотларга тезкор эга бўлиш билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Яъни ишончли ахборотларга тезкор эга бўлиш, ундан фойдаланиш, қайта ишлаш ва алмашиш инсон фаолиятининг асосий негизини ташкил этмоқда. Рақамлаштириш ёки ахборот технологияларини қўллаш деганда давлат, соҳа, корхона фаолиятини рақамлаштириш ва рақамли технологиялар орқали бошқариш тушунилади. Ахборот коммуникацион технологиялар

  • Слайд 3

    Миллий рақобатдошлик Бошқариш самарадорлигини ошириш Интерактив хизматларни ривожлантириш Ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш АКТни ривожлантиришдан мақсад

  • Слайд 4

    4 Ахборот технологиялар – объект, жараён ёки ҳодиса (ахборот маҳсулоти) нинг ҳолати тўғрисида янги сифатдаги ахборот олиш учун маълумотларни тўплаш, уларга ишлов бериш ва узатиш воситалари ҳамда усулларининг мажмуидан ташкил топган жараёндир. Ахборот технологиялар тушунча ва таърифлар Ахборот технологиялари мавжуд усуллар ва воситалардан фойдаланиб маълум ахборотларга ишлов бериб, қайта ишлаб янги кўринишдаги инсон фаолияти учун зарур бўлган ахборотларни яратиш жараёнидир.

  • Слайд 5

    5 «Тизим» деганда бир вақтнинг ўзида ҳам ягона яхлит деб қараладиган ҳар қандай объект, ҳамда қўйилган мақсадларга эришиш манфаатларида ягона объектга бирлаштирилган турли элементлар мажмуи тушунилади. Ахборот тизимлари – бу катта хажмдаги ахборотларни йиғиш, тартиблаш, таҳлил қилиш ва сақлашга мўлжалланган воситалар мажмуасидир. Ахборот тизимлари турли соҳадаги вазифаларни ҳал қилиш жараёнида зарур бўладиган ахборотни тўплаш, сақлаш, ишлов бериш, чиқариб беришни таъминлайди. Ҳар қандай ахборот тизим структураси, қўлланиш соҳасидан қатьий назар, бир неча таъминловчи қисмлардан иборат бўлади. Таъминловчи қисмлар 6 хил бўлади: техник, математик, дастурий, ахборот, ташкилий, ҳуқуқий таъминотлар. Тизим ва ахборот тизимлари хақида тушунча

  • Слайд 6

    6 Рақамли технологиялар Рақамли - атамаси Digitus сўзидан келиб чиққан бўлиб, лотинча "бармоқ" деган маънони англатади. Одамлар узоқ вақт давомида рақамларни шунчаки бармоқлари билан санашганлиги сабабли, бунинг натижасида ўнлик саноқ тизими асосий бўлган. Бироқ, бармоқларда фақат бутун сонларни санаш мумкин, шунинг учун "рақамли" атамаси дискрет қийматлар оралиғида ишлайдиган қурилмани кўрсатиш учун ишлатилади. Рақамли технология, аналог технологиядан фарқли ўлароқ, узлуксиз эмас, балки дискрет сигналлар билан ишлайди. Бундай сигналлар кичик қийматлар тўпламига эга, одатда иккита. Ҳақиқий ҳаётда тизимлар, айниқса, ахборотларни сақлаш тизимлари иккита белгига асосланади. Одатда бу 0 ва 1 бўлиб, улар мантиқий алгебрада мос равишда «рост« еки «ёлғон" қийматларига эга бўлади.

  • Слайд 7

    7 Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини янада ривожлантириш, республиканинг барча ҳудудларида IT-паркларни ташкил этиш, шунингдек, соҳани малакали кадрлар билан таъминлашни кўзда тутувчи 220 дан ортиқ устувор лойиҳаларни амалга ошириш бошланган. Жамият ва бошқарувни рақамлаштириш

  • Слайд 8

    8 Бундан ташқари, 40 дан ортиқ ахборот тизимлари билан интеграциялашган геопортални ишга тушириш, жамоат транспорти ва коммунал инфратузилмани бошқаришнинг ахборот тизимини яратиш, ижтимоий соҳани рақамлаштириш ва кейинчалик ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда жорий қилишни назарда тутувчи «Рақамли Тошкент» комплекс дастури амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон—2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида рақамли технологиялар асосида мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни такомиллаштириш вазифаси белгиланган. Жамият ва бошқарувни рақамлаштириш

  • Слайд 9

    9 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги «Рақамли Ўзбекистон—2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон Фармонида а)электрон хукуматни ривожлантириш, б)рақамли индустрияни ривожлантириш, в)рақамли таълимни ривожлантириш г)рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича мухим вазифалар белгилаб берилган. Жамият ва бошқарувни рақамлаштириш

  • Слайд 10

    10 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги «Сунъий интелект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-4996 қарорида Сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш хамда Сунъий интеллектни жорий этиш сохалари белгилаб берилди. 1.Қишлоқ хўжалиги 2.Банк 3.Молия, 4.Солиқ, 5.Транспорт, 6.Энергетика, 7.Соғлиқни сақлаш, 8. Фармацевтика, 9.Электрон хукумат сохалари хисобланади. Сунъий интелектни жорий этиш

  • Слайд 11

    11

  • Слайд 12

    12

  • Слайд 13

    АКТ соҳасидаги асосий норматив-хуқуқий хужжатлар

    13 Ўзбекистон Республикаси қонунлари “Алоқа тўғрисида” (13 январь1992 йил ); “Телекоммуникация тўғрисида”(20август1999й ); “Ахборотлаштириш тўғрисида”(11декабрь2003й); “Электрон рақамли имзо тўғрисида” (11 декабрь 2003 йил); “Электрон хужжат айланиши тўғрисида” (29 апрель 2004 йил); “Электрон тижорат тўғрисида” (29 апрель2004 йил); “Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни мухофаза қилиш тўғрисида” (16 ноябрь 2005 йил). “Электрон хукумат тўғрисида”(9декабр2015 йил);

  • Слайд 14

    Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари:

    “Ахборот тизимлари соҳасини қайта ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”№ ПФ-1823(23 июль 1997 йил); “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида”№ ПФ-3080 (30 май 2002 йил); Ўзбекистон республикасида давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон хукумат хамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида.( ПФ-5598, 13.12.2018) 14

  • Слайд 15

    Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари

    “Ахборот-коммуникациятехнологияларини янада ривожлантириш-га оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-117(8июль2005 йил); “Миллий ахборот-коммуникация тизимларининг компьютер хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-167 (5 сентябрь 2005 йил). 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ, 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ. Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон хукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4699 сон. 15

  • Слайд 16

    16 Булутли ҳисоблаш (ингл. cloud computing) одатда, фойдаланувчига компьютер ресурслари ва қувватини интернет-хизмат кўринишида тақдим этади. Шундай йўл билан фойдаланувчига “соф” кўринишдаги ҳисоблаш ресурслари тақдим этилади ва фойдаланувчи ўзининг масалаларига қандай компьютер ишлов бераётганлиги, қандай турдаги операцион тизим (ОТ) бошқарувида амалга оширалаётганлиги каби саволларга жавоб ололмаслиги мумкин. Рақамли технологияларга булутли технологиялар, катта маълумотлар, Буюмлар интернети, суъний интелект тизимлари, виртуал реаллик тизимлари киради Рақамли технологиялар

  • Слайд 17

    (Internet of Things – IoT) буюмлар интернети

    Замонавий булут технологиялари нафақат тайёр тармоқ ва сервер қурилмалари, балки, секин-аста ички қуриладиган тизимлар (embedded cloud) бозорига ҳам жадал кириб бормоқда. Турли туман қурилмаларни глобал тармоққа улаш ва бошқариш ғояси “буюмлар интернети” (Inter-net of Things – IoT) деб юритилади. Буюмлар интернети ғояси кўп йиллардан буён мавжуд бўлган, аммо бундай тармоқни ишга туширилишига, булутли технологиялар каби технологиялар етишмаган ва булут хизматлари йўлга қўйилгандан кейин “буюмлар интернети” хам тезлик билан ишга тушиб кетди.

  • Слайд 18

    Buyumlarning internet tarmogi orqali aloqasi Buyumlar internetining qishloq xo’jaligiga qo’llanilishi

  • Слайд 19

    Buyumlar internet arhitekturasi

    19

  • Слайд 20

    Бугунги дунёда катта маълумотлар (Big Data) - бу кенг кўламли маълумотларни таҳлил қилиш учун янги технологияларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган ижтимоий-иқтисодий ҳодисадир. Катта маълумотлар – бу тартибланган ва тартибланмаган, турли физик кўринишдаги, самарали қайта ишланувчи, дастурий воситалар билан маштабланувчи ўта катта хажмдаги маълумотлардир. 20 Катта маълумотлар (Big Data) базалари

  • Слайд 21

    Катта маълумотлар (Big Data)

    IBS таҳлилчиларигакўра «бутундунёмиқёсидагимаълумотларҳажмини» қуйидагиқийматларбиланбаҳолади: 2003 йил - 5 экзабайт маълумотлар (1 ЭБ = 1 миллиард гигабайт) 2008 йил - 0,18 зеттабайт (1 ЗТ = 1024 экзабайт) 2015 йил - 6,5 зеттабайтданкўпроқ 2020 йил - 40–44 зеттабайт 2025 йил - буҳажмяна 10 бараваркўпаяди. 21

  • Слайд 22

    Виртуал реаллик(борлиқ)

    Виртуал реаллик (VR) - техник воситалар билан яратилган инсонга сезги органлари орқали: кўриш, эшитиш, тегиниш ва бошқа таъсир кўрсатадиган дунё. Реаллик сезгиларининг ишонарли мажмуасини яратиш учун реал вақтда виртуал реаллик хусусиятлари ва реакциялари компьютер синтези орқали амалга оширилади. Одам кўриш қобилиятининг 80% маълумотига ишонади. Шунинг учун, VR тизимларини ишлаб чиқувчилар визуализацияни таъминлайдиган қурилмаларга катта эътибор беришади 22

  • Слайд 23

    Электрон Таълим

    Электрон университет – бу университетдаги ўқув жараёнларни масофавий шаклида олиб бориш. Электрон университет LMS (Learning Management Systems) тизимлари асосида ташкил этилиши мумкин. 23 E-learning (ing. E-learning, инглизча қисқартма. Electronic Learning) — ахборот ва электрон технологиялардан фойдаланган ҳолда ўрганиш тизими. ЮНЕСКО экспертлари томонидан берилган таъриф мавжуд: E-learning- Интернет ва мултимедиа орқали ўрганиш".

  • Слайд 24

    E-learning маълумотлар базаларида мавжуд бўлган ва таълим дастурларини амалга оширишда фойдаланиладиган маълумотлардан ва ахборот технологияларидан, уларни қайта ишлашни таъминлайдиган техник воситалардан, шунингдек, маълумотларнинг узатилишини таъминлайдиган ахборот ва телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда таълим фаолиятини ташкил этиш. 24

Посмотреть все слайды

Сообщить об ошибке